ИИВ шифокорнинг калтакланишига муносабат билдирди. Зўравон Ички ишлар ходими бўлганми?
3-саҳифа
−
14 Сентябрь 2020
8833Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг август ойида Андижондаги шифохонада суратга олинган видео тарқалмоқда. Унда фуқаро навбатсиз текширув қилишни рад этган шифокорга қўл кўтаргани акс этган. Ушбу видеода шифокорни урган йигит Ички ишлар органлари ходими Шоҳруҳ Мадаминов экани айтилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ушбу ҳолат бўйича расмий муносабат билдирди.
Вазирлик ўз баёнотида ҳолат аслида қандай рўй берганига эътибор қаратган.
“Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизматининг берган маълумотига кўра, 2020 йил 29 август куни соат 13:30ларда туман ИИБ профилактика инспекторига Андижон тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли 3-сонли қишлоқ оилавий поликлиникада жанжал бўлганлиги ҳақида хабар келиб тушган.
Ҳолат ўрганилганда, аниқланишича, мазкур поликлиника умумий амалиёт шифокори фуқаро О.Ю., шу куни иш фаолиятини олиб бораётган вақтида, Андижон тумани Кенгаш МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро М.Ғ. жияни М.А.нинг соғлиғи ёмонлашганлиги учун уни тиббий кўрикка олиб келган,сўнгра ҳақиқатан навбат талашиб, фуқаро ва шифокор ўртасида ўзаро келишмовчилик ва жанжал келиб чиққан. Шифокорнинг тушунтиришига кўра мазкур ҳолат юзасидан унда ҳеч кимга нисбатан даъвоси йўқ, келишмовчилик оқибатида тан жароҳати олмаган.
Ўз навбатида, иккинчи томон М.Ғ. ҳам икки томонлама жанжал ўзаро тушунмовчилик натижасида келиб чиққанлигини, шифокордан кечирим сўраб, тартибсизлик қилганидан пушаймон эканлигини, хозирда шифокорга нисбатан эътирози йўқлигини, тан жароҳати олмаганлигини баён қилган.
Томонлар ва гувоҳларнинг кўрсатмалари ҳамда иш бўйича тўпланган материаллар ҳуқуқий баҳоланиб, ички ишлар органлари томонидан жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ушбу видео иштирокчиларининг ички ишлар идораларига алоқаси йўқ.
ИИВ ахборот тарқатувчи телевизион каналлар ва айрим ижтимоий тармоқлар, жамоатчиликка эълон қилинаётган маълумотларни текшириб, холислигига ишонч хосил қилганидан сўнг аҳолига етказишларини сўрамоқда.
“Текширилмаган ва ёлғон ахборотни, шунингдек ички ишлар органлари ходимларини обрўсизлантиришга қаратилган маълумотларни тарқатиш қонунда белгиланган тартибда жавобгарликни келтириб чиқаришини унутмасликларини сўраб қоламиз”, дейилади баёнотда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь