ИИВ Пробация хизматига янги бошлиқ тайинланди

Жамият

image

Полковник Шароф Уразалиевич Уралов ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Пробация хизмати бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти хабар берди.

Шароф Уралов бунга қадар ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғи ўринбосари – Вояга етмаганлар ва ёшлар билан ишлашни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 ноябрь куни бунга қадар Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Пробация хизмати бошлиғи лавозимида фаолият юритган Бунёд Ражабов Урганч шаҳри ҳокими этиб тайинланганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

ИИВ тайинлов Пробация Шароф Уралов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг