ИИВ экстремистик гуруҳларга қўшилиб кетган 10 нафар ўзбекистонликни қидирувга берди
Жамият
−
16 Май 2021
17038Халқаро экстремистик гуруҳлар фаолиятига қўшилиб, уларнинг ҳаракатларида иштирок этаётган, миллий ва умуминсоний хавфсизликка раҳна солаётган бир гуруҳ ўзбекистонликлар қидирувга берилган. Бу ҳақда ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси хабар қилмоқда.
“Мазкур шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлган юртдошларимиз ҳудудий ички ишлар органларига ёки 102 қисқа рақами орқали хабар беришларини сўраймиз. Унутманг юрт тинчлигини ҳимоя қилиш ҳар бир фуқаронинг бурчидир”, дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) идоралари саъй-ҳаракати билан 4 та террорчилик актининг олди олингани хабар қилинган эди.
LiveБарчаси