ИИВ Бухородаги автобус ҳалокати бўйича маълумот берди

Жамият

image

Аввалроқ, Бухоро вилоятида халқаро рейсда ҳаракатланувчи автобус йўл-транспорт ҳодисасига учрагани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси мазкур ЙТҲ бўйича маълумот берди.
Кеча, 4 август куни, соат 18:30 ларда Бухоро вилояти, Жондор тумани ҳудудидан ўтган А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” автомобиль йўлининг 299-километрида, Қозоғистон Республикаси фуқароси, Туркистон вилояти, Чимкент шаҳрида яшовчи, 1978 йилда туғилган А.Р. Van Hool русумли автобусини бошқариб бораётиб, номаълум сабабларга кўра рул бошқарувини йўқотган ва автобус йўл четига ағдарилган.

Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси натижасида автобусдаги йўловчилардан бири воқеа жойида ҳалок бўлган. 10 нафар йўловчи турли даражадаги тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган. Қозоғистон Республикаси фуқароси А.Р. бошқарувидаги Van Hool русумли, KZ 545 APB 13 давлат рақам белгили автобус “Алмати-Нукус” халқаро йўналишида йўловчи ташиш фаолиятини амалга оширган.

Ҳозирда мазкур йўл-транспорт ҳодисасининг келиб чиқиш сабаблари ўрганилиб, дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Бухоро

Баҳолаганлар

87

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг