ИИВ ҳудудий тузилмасида 7 нафар янги раҳбар тайинланди

Жамият

−

image

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг  ҳудудий тизимларида раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда Вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.

Қуйидагилар вазирликнинг ҳудудий тузилмаларида раҳбар этиб тайинланди:

Подполковник Бахтияр Исмандиярович Торебеков – Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига;

Подполковник Полат Конысбаевич Искендеров – Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига;

Подполковник Жасурбек Уразбаевич Камалов – Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош  тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига;

Подполковник Исак Мамутжанович Салиев – Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли  тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига;

Подполковник Бунёд Арзиқулович Жўрақулов – Самарқанд вилояти Булунғур тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига;

Подполковник Дониёр Неъматович Ҳамидов – Андижон вилояти Олтинкўл тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига;

Майор Жасурбек Рахмонжонович Худойбердиев – Андижон вилояти Андижон тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

53

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг