ИИВ ҳудудий тузилмасида 10 га яқин тайинлов амалга оширилди
Жамият
−
10 Август 2019 9719 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий тизимларида қатор тайинловлар амалга оширилди.
Қуйидагилар раҳбарлик лавозимларига тайинландилар:

Подполковник Улуғбек Бахром ўғли Худойберганов – Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига;

Подполковник Бобораҳим Эгамбердиевич Мирзаев – Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига;

Подполковник Ўктам Ёдгорович Мустафоқулов – Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига;

Подполковник Ойбек Турғунович Абдуллаев – Сирдарё вилояти Сирдарё тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига;

Полковник Равшанжон Меҳмонқўзиевич Жўраев – Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари – молия ва моддий-техника таъминоти бошқармаси бошлиғи лавозимига;

Подполковник Улуғбек Тўрабекович Жўраев – Тошкент вилояти Бекобод тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига;

Подполковник Дилшод Тўраевич Газиев – Тошкент вилояти Паркент тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига;

Подполковник Азизбек Алиасқарович Алиасқаров – Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига;

Полковник Отабек Ғанибекович Ғанибеков – Тошкент вилояти Бўка тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига.
Аввалроқ, Тошкент шаҳрининг Миробод тумани ИИО ФМБга янги раҳбар тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь