ИИББ Тошкент вилоятида қурол кўтариб юрган шахслар кимлигини аниқлади
Жамият
−
16 Апрель 2020
16754Ижтимоий тармоқларда Янгийўл шаҳар Наврўз даҳасида жойлашган 4-уй олдида 3 нафар нотаниш шахслар дайди итларни отиб кетишмоқда изоҳи билан ижтимоий тармоқларда хабар тарқатилди. Тошкент вилояти ИИББ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Мазкур ҳолат юзасидан, кеча, 15 апрель куни Тошкент вилояти ИИББ ЖҚБ ва Янгийўл шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суруштирув ишлари давомида ушбу нотаниш шахслар кимлиги аниқланган. Улар Янгийўл шаҳар Наврўз даҳасида яшовчи 1976 йилда Д.С., 1982 йилда туғилган А.Х. ва 1983 йилда туғилган А.К. эканлиги аниқланган ва улардан 2 дона спорт пневматик (тир) милтиғи, ҳужжатлари билан далилий ашё сифатида расмийлаштириб, олинган.
Шунингдек, улар суҳбат жараёнида ўзларига тегишли бўлган спорт пневматик (тир) милтиқларини Тошкент шаҳридаги “Динамо” спорт дўконидан ҳужжатлар асосида расмийлаштириб олганлигини ва карантин даврида ёш болалари уйда бўлганлиги сабабли, хавфсизлик юзасидан ушбу қуролларни таниши “Улуғбек” исмли шахснинг уйига олиб кетаётганлигини ва ҳеч қандай жониворларга қарата ўқ отмаганлигини маълум қилишган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Янгийўл тумани ИИБ томонидан тезкор суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Батафсил маълумот берилади.