ИИББ: Тошкент кўчаларида 3 мингдан ортиқ қоидабузарлик қайд этилди

Жамият

image

Ўтган бир неча кунда Тошкент шаҳрида йўл ҳаракати қоидасининг бузилиши бўйича 3002 та баённома тузилган, шундан 697 таси қўпол қоидабузарлик ҳолатлари бўйича расмийлаштирилган.  Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.

Жумладан, 55 та баённома светофорнинг тақиқловчи белгисидан ўтиш, 6 та маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш, 76 та баённома мумкин бўлмаган жойда тўхтаб туриш ва 2 та баённома тегишли рухсатномасиз тонировка қилиш ҳолати бўйича тузилган.

Йўл ҳаракати қоидасини бузганлик учун 171 нафар пиёда жаримага тортилган.

Стационар ва кўчма радарлар 810 та тезлик ошириш ҳолатини қайд этган.

Шунингдек, ўтган кунларда 9 та йўл белгиси ўрнатилди, 15 та йўл белгиси алмаштирилди, 7 та йўл белгиси қайта тикланди, 13 та йўл белгиси таъмирланди, 959,71 кв метр автомобиль йўллари қайта маркировка қилинди, 7 та пиёдалар ўтиш жойи янгиланди.


Мақола муаллифи

Теглар

йўл қоидабузарлик

Баҳолаганлар

52

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг