Тошкентда учар шарлар портлаши оқибатида 3 киши жароҳатланди

Жамият

image

15 февраль куни соат 00.20 да “102” рақамига Яшнобод туманидан шошилинч хабар келиб тушди, дея хабар бермоқда пойтахт ИИББ.

Қайд этилишича, 6-туғруқ мажмуаси ёнида турган “Каптива” автомобили салонида табиий газ билан тўлдирилган шарлар портлаб кетган. Оқибатда 3 киши жароҳатланиб, шифохонага ётқизилган. 

Суриштирувлар чоғида машинада газ билан тўлдирилган 20 дона шар бўлгани аниқланган. Салондаги уч йигит эса сигарета чекаётган бўлган. Портлаш натижасида уларнинг қўли ва юзлари куйиб кетган.

“Ҳурматли фуқаролар! Ҳаво шарларини харид қилиш ҳамда фойдаланишда эҳтиёт бўлишингизни сўраймиз. Харид пайтида “ҳаво” шари айнан гелий билан тўлдирилганига ишонч ҳосил қилинг. Бошқа “енгил” газлар тез аланга олиши ва ёнғин келтириб чиқаришини унутманг. Ҳаво шарлари ёнида сигарета чекманг”, дейилади ИИББ хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

ИИББ ёнғин ҳаво шари

Баҳолаганлар

148

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг