ИИББ “ҳижобли аёлларнинг ушланиши” воқеасига изоҳ берди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Ички ишлар органлари ва Миллий гвардия ходимлари рўмол ўраган аёлларни автобусга чиқараётган видео тарқалди. Унда муаллиф орган ходимлари аёлларга озор бераётгани айтилган. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

ИИББнинг таъкидлашича, видеодаги воқеа жорий йилнинг 21 сентябрь куни тахминан соат 19:25 да Шайхонтоҳур тумани Ғунча массиви ҳудудида рўй берган. Бошқарма рўмол ўраган аёлларга ҳеч қандай озор берилаётгани йўқ, бундай топшириқлар бўлмаган, бўлмайди ҳам, дея қўшимча қилган. 

Махлум қилинишича, ички ишлар ва МГ ходимлари аёлларни фақатгина автобусга таклиф қилган. Бундан мақсад суҳбат ўтказиш бўлган.

“Аёлларни автобусга таклиф қилишдан ягона мақсад – коронавирус инфекцияси тарқалиши муносабати билан хавфсизлик меъёрларига риоя қилиш муҳимлиги ҳақида сантария-эпидемиология назорати хизмати ва профилактика инспекторлари томонидан профилактик суҳбатлар ўтказилиши бўлган”, дейилади бошқарма муносабатида.

Қайд этилишича, жамоат жойида тиббий ниқобсиз бўлган фуқаро С.Н. ва Н.Р. санитария-эпидемиология хизмати вакиллари ва профилактика инспекторлари томонидан профилактик суҳбат ўтказиш учун автобусга чиқаётган вақтлари видео муаллифи томонидан тасвирга туширилган. 


Мақола муаллифи

Теглар

ИИББ

Баҳолаганлар

922

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг