ИИБ ходимини калтаклаган икки киши қамоққа олинди
Жамият
−
15 Декабрь 2020
7589Жорий йилнинг 29 ноябрь куни Гулистон шаҳрида маҳалла профилактика инспекторини калтаклаган икки киши қамоққа олинди. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.
29 ноябрь куни тунги соат 01:00 ларда Гулистон шаҳар ИИО ФМБ 3-сон ИИБ навбатчилик қисмига Гулистон шаҳар, "Баҳор" маҳалласи Тошкент йўли кўчасида жойлашган “Сафина” номли кафеда жанжал бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган.
Хабарга асосан, воқеа жойига етиб борган маҳалла профилактика инспектори Гулистон шаҳар ИИО ФМБда, маъмурий назоратда турувчи, “Сафина” кафесини иш юритувчиси бўлиб ишловчи фуқаро Д.С. ҳамда уч нафар нотаниш шахс биргаликда спиртли ичимлик истеъмол қилиб ўтирганини кўрган. Маъмурий назорат остида турган Д.С.нинг назорат қоидаларини бузиб, спиртли ичимлик истеъмол қилиб ўтиргани сабабли улар ўтирган жойни ўзининг телефони билан фотосуратга олиб, ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштириш учун уларни 3-сонли ИИБга боришни таклиф қилган.
Шу вақтда, унинг олдига маст ҳолатда бўлган фуқаро К.Л. ҳамда маъмурий назорат остида бўлган Д.С. келиб, ходимга нисбатан қўпол муносабатда бўлиб, иккаласи бирга профилактика инспекторини бош, юз қисми ва баданини турли жойларига уриб-тепиб, тан жароҳати етказишган. Профилактика инспекторининг телефон аппаратини олиб, ерга уриб, синдириб, яроқсиз ҳолатга келтиришган.
Мазкур ҳолат юзасидан Гулистон шаҳар прокуратураси томонидан фуқаролар К.Л. ва Д.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, эҳтиёт чораси сифатида Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида қамоққа олинган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси