ИИБ бошлиғи 27 ёшли аёлни зўрлашда айбланмоқда
Олам
−
13 Февраль
20702Ўтган йилнинг ноябрида 27 ёшли қизни зўрлаганликда гумонланиб, қўлга олинган Толдиқўрғон шаҳар ИИБ бошлиғининг иши судга оширилди. Бу ҳақда “КазИнформ” ахборот агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, зўравонликда айбланаётган шаҳар ИИБ бошлиғи Марат Қўштибоевга нисбатан очилган жиноий иш судга келиб тушган ва айни пайтда кўриб чиқилмоқда.
Ушбу шов-шувли воқеадан кейин Қозоғистон Ички ишлар вазири Ержан Саденов Жетису вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи ҳамда унинг ўринбосарларини ҳам ишдан бўшатган.
Республика Ички ишлар вазирлиги Толдиқўрғон полициясидаги ҳолатни ҳуқуқ-тартибот ходимларининг номига доғ туширувчи "шармандали вазият" деб атаган.
Эслатиб ўтамиз, авалроқ Польшада собиқ Ички ишлар вазири ва унинг ўринбосари ҳибсга олинган эди.
Сарвар Хуррамов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь