Идлибда отишма натижасида ҳалок бўлган турк аскарлари сони олтитага етди
Олам
−
03 Февраль 2020
5514Идлибда Сурия ҳукумат армияси билан тўқнашувлар натижасида олти нафар турк аскари ҳалок бўлди. Бу ҳақда Туркия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
"Бизнинг ҳарбий хизматчиларимиздан бири ва оддий хизматчи фуқаро, тўқнашувларнинг олдини олиш учун Идлибга юборилган бўлинмаларимизнинг ўққа тутилиши натижасида ҳалок бўлди. Шундай қилиб, қурбонлар сони олти кишига етди", дейилади хабарда.
Аввалроқ Туркия раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўған, расмий Анқара Сурия армияси томонидан қилинган ҳужумларни жавобсиз қолдирмаслигини айтган эди. Идлибда Туркия қуролли кучлари амалиёти давом этмоқда.
Идлибдаги вазият
Россия, Эрон ва Туркия 2017 йил май ойида Остонада (ҳозирги Нур-Султон) Сурияда тўртта декалация зонасини яратишга келишиб олган эдилар. Улардан учтаси 2018 йилда расмий Дамашқ назоратига ўтди. Идлиб ва қўшни Латакия, Хама ва Ҳалаб вилоятида жойлашган тўртинчиси ҳали ҳам ҳукумат қўшинлари томонидан ишғол этилмаган. Худуднинг аксарият қисми "Жабаҳат ан-Нусра" террорчилари томонидан қўлга олинган.
2018 йил сентябрь ойида Сочида Россия ва Туркия Идлибда қуролсизлантирилган зонани ташкил этиш тўғрисида битим имзолаган эдилар.
Идлибда ўндан ортиқ турли хил гуруҳлар мавжуд. Уларнинг энг йириги, туркпараст "Миллий озодлик фронти" ва "Жабаҳат ан-Нусра" каби жами 30 минг жангариларнинг бирлашмасидир.
Шу йилнинг январь ойи охирида Сурия армияси Алеппо ғарбига ҳужум қилиб, шаҳарнинг турар-жой ҳудудларини террорчилардан тозалаш мақсадида ҳар куни бомбардимон қилди. Бунинг натижасида ўнлаб тинч аҳоли вакиллари қурбон бўлди. Уч кундан кейин Башар Асад армияси 2012 йилдан бери жангарилар назорати остидаги ва уларнинг энг катта таянч нуқталаридан бири бўлган Маарет Нууман шаҳрини террористлардан озод қилди.
Сўнгги кунларда Суриянинг Идлибга ҳужумларни кучайтириш фонида Анқара ва унинг баъзи шериклари расмий Дамашқ ва Москвани гуманитар бинолар ва турк ҳарбийларига зарба беришда айбламоқда.
Эрдўғаннинг сўзларига кўра, Идлибдаги вазият нормаллашмаса, Анқара жим турмайди ва бунинг учун барча зарур чораларни кўради, шу жумладан ҳарбий куч ҳам ишлатади.
Нуруллоҳ Шарипов
LiveБарчаси