“Ичкиликбоз” ва “гиёҳванд” Жонни Депп карьерасини тугатиш арафасида

Маданият-санъат 9684
image

Америкалик актёр Жонни Депп Голливуддаги карьерасини якунлаши мумкин. Бу ҳақда "Daily Mail" ҳуқуқшунос Марк Стивенсга асосланиб хабар берган. 

Кеча, 6 ноябрь куни Жонни Депп энди "Фантастик махлуқлар" фильмида ёвуз сеҳргар Геллерт Гриндевальд ролини ижро этмаслигини маълум қилган. 

Хабарларга кўра, ушбу қарор Warner Bros. студиясига тегишли.

Депп, ўз навбатида, қарорга қарши шикоят қилишини ва ўзига қўйилган айбловлар ҳеч нарсага асосланмаганини исботлашини айтган. 

Ҳуқуқшунос Стивенс эса актёрнинг "Фантастик махлуқлар" фильмидан кетиши унинг карьераси якунининг бошланиши бўлиши мумкинлигини маълум қилган. 

Шунингдек, Стивенс Депп карьерасини тугатган тақдирда, у одамлар ёдида ичкиликбоз ва гиёҳванд актёр сифатида қолишини айтган. Ҳуқуқшунос Жоннининг бу сифатлари у вафот этгандан сўнг унинг қабртошига ҳам ёзилиши кераклигини таъкидлаган.

Маълумот учун, Жонни Депп карьерасини 1984 йилда бошлаган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 386
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×