ИИВда муҳим тайинловлар амалга оширилди

Жамият 4840
image

Ички ишлар вазирининг жазони ижро этишни таъминлаш ва ҳарбий тузилмалар бўйича ўринбосари тайинланди.

Генерал-майор Баҳодир Йўлдошевич Мирзараҳимов ички ишлар вазирининг жазони ижро этишни таъминлаш ва ҳарбий тузилмалар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Баҳодир Мирзараҳимов тайинловга қадар Ички ишлар вазирлиги Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари қўмондони лавозимида фаолият юритган.

Шунингдек, полковник Баҳромбек Қаҳраманович Адилов Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимини эгаллади.

Аввалроқ, полковник Ҳасан Ботиров Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинлари қўмондони лавозимига тайинлангани хабар берилганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 149
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×