Ичида 26 нафар ўзбекистонлик бўлган автобус Қозоғистонда ЙТҲга учради

Олам 4443
image

Қозоғистон Республикасининг Павлодар вилоятидаги “Қизилўрда-Павлодар” магистралида 26 нафар ўзбекистонлик бўлган автобус ағдарилиб кетди. Бу ҳақда КазТАГ хабар бермоқда.

"Бахтсиз ҳодиса 6 март куни соат 00:15 ларда “Қизилўрда-Павлодар” автомобиль йўлининг 1160 км қисмида, Экибастуз қишлоқ ҳудудида содир бўлган. Mercedes русумидаги йўловчилар автобуси Новосибирск - Тошкент йўналиши бўйлаб йўлга чиққан. Aвтобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, автобусни буриб юборган. Салонда 28 нафар йўловчи бўлган. Улардан икки ҳайдовчиси - Қозоғистон Республикаси фуқароси, 26 нафар йўловчи - Ўзбекистон Республикаси фуқароси", дейилади хабарда.

Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси берган хабарга кўра, барча 26 нафар ўзбекистонлик йўловчи транспортларда манзиллари томон кетган. Ҳайдовчилар эса, автобус ёнида қолган.

"ЙТҲ жойига фожиалар тиббий маркази, маҳаллий полиция хизмати ва маҳаллий ижроия органлари келди. Йўловчилар томонидан тиббий кўрикдан ўтказилди. Уларни шифохонага ётқизиш зарурати туғилмади. Жабрланганлар йўқ", дейилади бошқарма хабарида.

Жорий йилнинг 28 февраль куни Чимкент-Екатеринбург йўналишида ҳаракатланаётган автобус ЙТҲга учраб, ағдарилиб кетган эди. Мазкур автобус ичида 14 нафар ўзбекистонлик бўлган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган, тиббий ёрдамга эҳтиёж сезилмаганди. Қозоғистоннинг йўл полицияси ва фавқулодда вазиятлар бўйича органлари ходимларининг ёрдами билан йўловчилар эвакуация қилинган. Автобусга техник хизмат кўрсатилган ва йўналишини давом эттирган эди.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 86
Рейтинг: 3
Теглар
t
×