Ибн Сино ҳақидаги фильм Индонезияда намойиш этилди
Бу қизиқ
−
13 Апрель 2021
3870Хабарда келтирилишича, филм “Aнтара” Индонезия Миллий ахборот агентлиги томонидан индонез тилига таржима қилинган.
Премьера аввалида Индонезия Миллий кутубхонаси директори Муҳаммад Шариф Бандо нутқ сўзлади:
“Абу Али ибн Сино етук олим ва замонавий тиббиётнинг отаси. Кўп одамлар Абу Али ибн Сино асарларини бизнинг кутубхонамизда ўрганмоқда, аммо ростини айтганда, бу буюк олимнинг туғилган жойи Ўзбекистон эканлигини ҳамма ҳам билмайди. Шу сабабли, бугунги тадбир Абу Али ибн Синонинг Ватани ҳақида кўпроқ маълумот берганидан жуда хурсандман”.
Премьера доирасида кутубхона фондида сақланаётган Абу Али ибн Синонинг барча асарлари кўргазмаси ташриф буюрувчиларга тақдим этилди.
“Шарқдан нур” ҳужжатли фильми намойиши ҳафта охиригача давом этади.
Маълумот учун, "Шарқдан нур" фильми Шуҳрат Маҳмудов бошчилигида суратга олинган бўлиб, унга қомусий олим сифатида жаҳонга машҳур Ибн Синонинг буюк мутафаккир Aбу Райҳон Беруний билан танишуви асос қилиб олинган. Кинолавҳалар Ўзбекистон, шунингдек, Эрон, Франция ва Россияда тасвирга олинган. Ибн Сино ролини истеъдодли ёш актёрлар Ҳасан ва Ҳусан Солиҳовлар ижро этган.
Камола Адҳамова
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь