IBA ўсмирлар мундиалини тиклади

Спорт

image

8 йиллик танаффусдан сўнг Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини тиклади. Бу ҳақда IBA ўз расмий сайтида маълум қилди.

Манбага кўра, шу йил ноябрь ойида 16 ёшгача бўлган боксчилар ўртасида жаҳон чемпионати Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида ўтказилади. Жанглар 13 та вазнда ташкил этилади.

“Ереван аллақачон бир нечта йирик тадбирларга мезбонлик қилган ва IBA бокс бўйича ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати алоҳида эътибор қаратилишига тўлиқ ишонади”, дейди ташкилот бош котиби Крис Роберт.

Мазкур ёш тоифасидаги жаҳон биринчилиги сўнгги марта 2015 йилда Санкт-Петербургда ўтказилганди. Ҳозирча чемпионат ноябрнинг айнан қайси саналарида ўтказилиши маълум қилинмаган. 


Мақола муаллифи

Теглар

бокс Арманистон IBA

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made