IBA Тошкент мундиалида қатнашадиган юлдуз боксчиларни маълум қилди
Спорт
−
18 Апрель 2023
4011Халқаро бокс ассоциацияси (IBA ) яна бир неча кундан сўнг Тошкентда старт оладиган эркаклар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи бир қатор юлдуз спортчилар номини эълон қилди.
Унга кўра, бўлажак мусобақада 2021 йил Сербияда ўтган дунё биринчилигида ғалаба қозонган қуйидаги 7 боксчи чемпионлик титулини ҳимоя қилади:
-51 кг: Сакен Бибоссинов (Қозоғистон);
-54 кг: Томоя Субои (Япония);
-60 кг: Софян Омиха (Франция);
-67 кг: Севон Оказава (Япония);
-75 кг: Еонлис Эрнандес (Куба);
-86 кг: Лорен Алфонсо (Озарбайжон);
-92 кг: Хулио Ла Круз (Куба).
Жаҳон чемпионати 30 апрель – 14 май кунлари Тошкент шаҳридаги “Ҳумо арена” мажмуасида бўлиб ўтади. Мундиал баҳслари 13 та вазн тоифасида ташкил этилади.