IBA президенти Руфат Рисқиевга Маlibu-2 совға қилди
Спорт
−
19 Июль 2023
8821Кеча, 18 июль куни Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) президенти Умар Кремлев ўзбекистонлик собиқ боксчи Руфат Рисқиевга “Маlibu-2” автомобилини совға қилди. Бу ҳақда президентнинг ўзи Теlegram-каналида маълум қилди.
Унга кўра, Руфат Рисқиевга ўзбек ва жаҳон бокси ривожига қўшган ҳиссаси учун бутун бокс оиласи номидан миннатдорчилик билдирилган.
“У 1974 йилда жаҳон бокс тарихидаги биринчи жаҳон чемпиони ҳисобланади. Бу бизнинг тарихимиз, биз уни асраб-авайлашимиз керак. Ўтмишсиз келажак йўқ! Бизга қўшилинг, тарихга эътибор беринг ва у ҳақида гапиришдан тортинманг. Фақат шу йўл билан биз ўз дунёмизни сақлашимиз мумкин”, дейди Кремлев.
Умар Кремлев бунга қадар Тошкентда бўлиб ўтган катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионати давомида ҳам Рисқиевни кўриш мақсадида касалхонага бориб, 10 минг доллар ва эсдалик учун чемпионлик камарини топширган эди. Шу билан бирга, IBA томонидан умрбод минг долларлик маош ҳам тайинланган.
Маълумот учун, Руфат Рисқиев 1974 йилда илк бор ўтказилган Жаҳон чемпионатида ғолибликни қўлга киритди. Кейинчалик у синган қўли билан жанг қилгани маълум бўлган. У 1976 йилда Монреалдаги Олимпия ўйинларида кумуш медалга эга чиққан. Ушбу ўйинларда Рисқиев финалга қадар етиб борган ягона совет боксчиси сифатида қайд этилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь