“Human” нашри билан боғлиқ ҳолатга Масс-медиа фонди муносабат билдирди
Жамият
−
27 Январь 2023
16330Аввал хабар берганимиздек, бугун, 27 январь куни Ўзбекистонда расман рўйхатдан ўтган “Human” интернет-нашри директори Хуршид Далиев, сайт бош муҳаррири Муслим Мирзажонов ўзини “орган ходимлари” деб таништирган шахслар томонидан олиб кетилган эди. Ҳолат юзасидан Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди муносабат билдирди.
“Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди “Human” интернет нашри журналистларининг қўлга олиниши билан боғлиқ вазиятдан хавотирда. Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ушбу масала бўйича изоҳ берилишини кутамиз ҳамда журналистлар хавфсизлиги, шунингдек, уларнинг профессионал фаолиятига қонуний муносабатда бўлиш таъминланишини сўраймиз”, дейилади расмий баёнотда.
Таъкидлаш жоиз, айни пайтда “Human” нашрининг сайти ишламаяпти. Ҳуқуқ-тартибот органларидан расмий изоҳ берилганича йўқ.
LiveБарчаси