Хоразмда Nexia ва Damas тўқнашди. Қурбонлар бор 

Local

image

2019 йилнинг 10 март куни Хоразм вилоятидаги “Шовот-Қўшкўпир” автомобиль йўлида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Хоразм вилоят ИИБ хабар берди.

Қайд этилишича, 10 март куни соат 12:00 ларда “Шовот-Қўшкўпир” автомобиль йўлининг 72 километрида ўзаро қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган, шовотлик 1974 йилда туғилган Б.У. бошқарувидаги Nexia автомашинаси ва 1983 йилда туғилган Н.Ж. бошқарувидаги Damas автомашинаси иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ҳар иккала автомашина ҳайдовчилари олган тан жароҳатлари натижасида ҳодиса жойининг ўзида ҳалок бўлишган.
 


Author

Tags

Rate Count

35

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends