Хивада Президент мактаби қурилиши бошланди

Жамият

image

Аввалроқ, Қорақалпоғистон Республикаси пойтахти Нукус шаҳрида жорий йилнинг сентябрь ойидан ўз фаолиятини бошлаши кутилаётган Президент мактабининг қурилиш ишлари бошлангани ҳақида хабар берган эдик.

Кеча, 8 март куни Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида Президент мактабини қурилишига бағишланган маросим бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Тантанада Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Отабек Муродов, Халқ таълими вазири ўринбосари Иброҳим Жўраев, Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов ва бошқа тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирок этди.

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов томонидан Президент мактабини Хива шаҳар “Мевастон” маҳалласи, Амир Темур кўчаси, янги Локомотив истироҳат боғи ёнидаги ер майдонида қуриш таклифи берилди.

Президент мактабининг пойдеворига тамал тошини Очилбой Раматов ҳамда Фарҳод Эрмановлар қўйиб, қурилиш ишларини бошлаб берган.

Шунингдек, Хоразм вилояти ҳокимлигининг ташаббусига кўра 2019 йилда таваллудининг 290 йиллиги нишонланадиган шоир, таржимон, тарихчи ва давлат арбоби Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий номидаги она тили ва адабиёти, хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернати очилиши режалаштирилган эди. Шу муносабат билан Огаҳийнинг уй-музейи ёнидаги очиқ майдонда ушбу мактаб-интернати учун ер ажратилди.

Ҳар иккала янги қурилиш юзасидан Хива шаҳар ҳокимининг қарори қабул қилинган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири ўринбосари Иброҳим Жўраев томонидан 2019 йилда Инвестиция дастурига тушган умумтаълим мактабларида олиб борилаётган ишлар кўриб чиқилиб, тегишли тавсиялар берилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Президент мактаби Хива

Баҳолаганлар

79

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг