Қозоғистондаги ЙТҲда ўзбекистонликлар қурбон бўлди

World

image

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати хабар берди.

ЙТҲ бугун, 14 август куни эрта тонгда Туркистон вилоятида Олмаота-Тошкент-Термиз автотрассасида содир бўлган. Натижада жами 3 киши, жумладан 2 нафар Ўзбекистон фуқаролари М.И. ва Г.Т. вафот этди.

ЙТҲ бўйича жиноий иш очилиб,  тергов олиб борилмоқда. 

Бош консулхона вазиятни назоратга олди ва марҳумаларнинг жасадларини Ватанга юбориш бўйича уларнинг оила аъзоларига консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилишда ёрдам кўрсатмоқда.


Rate Count

52

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends