Гвардиола “Сити” нима учун ЕЧЛни юта олмаётганини айтди

Спорт

image

Кеча, 11 октябрь куни “Манчестер Сити” Европа Чемпионлар лигасининг 4-туридан ўрин олган учрашувда Даниянинг “Копенгаген” клуби билан 0:0 ҳисобида дурранг ўйнади. Баҳсдан кейин “шаҳарликлар” бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоаси нима учун ЕЧЛни юта олмаслиги ҳақидаги саволга жавобан барча айбни “Реал Мадрид”га “ағдарди”. Бу ҳақда Гвардиоланинг сўзларига таяниб, “Sport” нашри хабар берди.

“Нега ЕЧЛни юта олмаймиз? Чунки “Реал Мадрид” ҳар доим у ерда ўйнайди (кулади)”, деган испаниялик мураббий.

Қайд этиш керакки, “Реал Мадрид” ва “Манчестер Сити” Европа Чемпионлар лигасининг 2021-2022 йилги мавсумида ярим финалда тўқнаш келган эди. Ўйиндан олдин кўпчилик манчестерликларнинг имкониятини юқори баҳолаган. Бироқ якунда “Реал” “Манчестер Сити”ни икки ўйин натижасига кўра, 6:5 ҳисобида мағлуб этиб, финалга йўл олган. “Қироллик” клуби ҳал қилувчи баҳсда “Ливерпуль” устидан зафар қозониб, 14 карра ЕЧЛнинг ғолибига айланган эди.

Маълумот учун, ЧЛнинг жорий мавсумида “Манчестер Сити” ва “Реал Мадрид” гуруҳдан чиқиш масаласини муддатидан аввал ҳал қилди. 4-тур якунланганидан сўнг, икки жамоа ҳисобида 10 та дан очко мавжуд. Қолган 2 та турда қандай натижа қайд этишидан қатъий назар “Сити” ва “Реал” ЧЛнинг нимчорак финалида ўйнайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хосеп Гвардиола “Манчестер Сити”

Баҳолаганлар

51

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг