Гвардиола “Ливерпуль”га Клоппдан ҳам кўпроқ ишонади

Спорт

image

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола “Ливерпуль”га Юрген Клоппдан кўпроқ ишонишини айтди. Бу ҳақда Гвардиоланинг сўзларига таяниб, “Тhe Telegraph” нашри ёзмоқда.

Шунингдек, испаниялик мураббий “қизиллар” АПЛ чемпионлиги учун курашдан чиқмаганлигини ҳам айтган. Сабаби олдинда жуда кўп ўйинлар бор.

“Мен “Ливерпуль”га унинг мураббийидан кўра кўпроқ ишонаман. Жаҳон чемпионати олдидан бор-йўғи ўнта тур ўтди. Олдинда бир қатор ўйинлар, жумладан, Европа Чемпионлар лигаси, кубок мусобақалари, жароҳатлар кутиб турибди. Агарда мавсум тугашига 6-7 та ўйин қолган бўлса, ҳа, “Ливерпуль” курашдан чиқди, деган бўлардим. Аммо жорий мавсумнинг бор-йўғи 10 та тури ортда қолди, холос. Мавсум якунигача, миллиардлаб воқеалар содир бўлиши мумкин”, деган “Манчестер Сити” бош мураббийи.

Маълумот учун, “Ливерпуль” Англия Премьер лигасининг жорий мавсумида 10 та ўйинидан сўнг, 16 очко жамғариб, мусобақа жадвалининг 7-ўрнида бормоқда. Худди шунча ўйин ўтказган “Сити” ҳисобида 23 очко мавжуд ва улар турнир жадвалининг 2-ўрнидан жой эгаллаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Хосеп Гвардиола “Ливерпуль” “Манчестер Сити”

Баҳолаганлар

25

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг