Гвардиола FIFA ва UEFA’га шикоят йўллади
Спорт
−
21 Февраль 2660 1 дақиқа
“Манчестер Сити” жамоаси бош мураббийи Пеп Гуардиола Англия Премьер-лигасидаги зич тақвимдан норозилигини билдириб учрашувлар оралиғида кўпроқ дам олиш вақти ажратилиши кераклигини маълум қилди. Бу ҳақда у “City Report” нашрига берган интервьюсида сўз очди.
“FIFA ва UEFA’га илтимосим шуки, ўйинлар орасида камида тўрт кун яъни, 72 соат танаффус бўлиши керак. Жадвални хоҳлаганингизча тузинг, бироқ биз шанба–сешанба ёки якшанба–чоршанба кунлари ўйнай олмаймиз. Шунда ўйинлар янада сифатли ва қизиқарли бўлади, жароҳатлар камаяди, клублар барқарор ривожланади, футболчилар ўзини бахтлироқ ҳис қилади. Тўрт-беш ой давом этадиган оғир жароҳатлар ҳам камаяди. Бироқ буни амалга ошириш қанчалик мураккаб эканини тушунаман”, дейди Гвардиола.
Маълумот учун, ҳозирда Пеп Гвардиола шогирдлари Англия Примьер-лигаси турнир жадвалида 53 очко жамғарган ҳолда 2-поғонада бормоқда. Улар пешқадам “Арсенал”дан 5 очко ортда қолмоқда.
Live
Барчаси