Гвардиола “Ал-Наср”ни бошқариши мумкин
Спорт
−
23 Май 2235 1 дақиқа
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг агенти Хосеп Мария Оробитг “Ал-Наср” ва Саудия Арабистони футбол федерацияси (SAFF) испаниялик мураббийга қизиқиш билдирганини тасдиқлади. Бу ҳақда “Goal” нашри хабар берди.
“Бир ярим ой олдин алоқалар ўрнатилган, шунчаки алоқалар, ҳеч қандай мажбуриятсиз ёки ёзма таклифларсиз. Таклиф қилинган пул унчалик катта эмас эди”, дейди Оробитг.
Эртага, 24 май куни Гвардиола “Сити” билан сўнги учрашувини ўтказади.
“Тахминан 15 кун олдин Саудия Арабистони футбол федерацияси билан ҳам алоқа бўлган эди, аммо ҳозирча бошқа алоқа бўлмади. Ҳозирда иккала томон ҳам Гвардиола билан шартнома имзолаш учун катта имкониятга эга эмас”, дейди Оробитг.
Маълумот учун, 55 ёшли Пеп Гвардиола 2016 йилдан буён Манчестер клубини бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида “Манчестер Сити” бир марта Чемпионлар лигаси, UEFA Суперкубоги, Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати, олти марта Англия чемпионлиги, 3 та Англия кубоги ва 5 та Лига кубогида зафар қучган. Гвардиола фаолияти давомида, шунингдек, “Барселона” ва “Бавария”ни ҳам бошқарган.
Live
Барчаси