Гвардиола Ҳусанов учун яна бир рақобатчи топди

Спорт

image

“Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола келаси мавсум олдидан ўнг қанот ҳимоячиси позициясини кучайтиришни режалаштирмоқда. Мутахассис бу позицияда Матеус Нунеш учун етарли рақобат йўқлигидан норози экани айтилмоқда. Бу ҳақда “Fichajes” нашри хабар берди.

Манбага кўра, инглизлар “Рома” ҳимоячиси Уэсли Франсани таркибни кучайтириш учун энг мақбул вариант сифатида кўрмоқда. Клуб римликларни музокараларга жалб этиш мақсадида жиддий молиявий таклиф тайёрламоқда.

Трансфер бўйича музокаралар осон кечмаслиги кутилмоқда. Ҳимоячининг “Рома” билан амалдаги шартномаси 2030 йил ёзига қадар мўлжалланган ва клуб уни сотишни режалаштирмаётгани таъкидланмоқда. Шунга қарамай, “Манчестер Сити” футболчи учун қарийб 50 миллион евро товон пули таклиф қилишга тайёр.

22 ёшли Уэсли ўтган мавсумдан буён А Сериянинг кўзга кўринган ўйинчиларидан бири сифатида эътироф этилмоқда. Жорий мавсумда у 30 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Клуб унинг жисмоний салоҳияти, босим остида тўпни назорат қилиши ҳамда ҳужумга фаол қўшила олиш қобилиятини юқори баҳоламоқда.

Маълумот учун, мавсум бошида ва “Фулхэм”га қарши охирги ўйинда ўнг қанот ҳимоячисида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳаракат қилди. Абдуқодир Гвадиол ва Диаш жароҳат олган пайтда марказий ҳимояда ҳаракатланди ва кетма кет 10 та учрашувда асосий таркибда майдонга тушди.


Мақола муаллифи

Теглар

Пеп Гвардиола “Манчестер Сити” Абдуқодир Ҳусанов Уэсли Франса

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг