Ғузорда шифокорни калтаклаган фуқарога жиноий иш очилди

3-саҳифа

image

Аввалроқ Қашқадарё вилояти Ғузор тумани тиббиёт бирлашмаси шифокори беморнинг ўғли томонидан калтаклангани ҳақида хабар берган эдик. Вилоят ИИБ ҳолатга муносабат билдирди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 14 октябрь куни Ғузор тумани Мустақиллик маҳалласида яшовчи Д.О. юқори қон босими ташхиси билан Ғузор тумани тиббиёт бирлашмаси шошилинч тез тиббий ёрдам хизмати жонлантириш бўлимига олиб келинган. Орадан ҳеч қанча фурсат ўтмасдан Д.О.нинг турмуш ўртоғи ва болалари шифохонада жанжал қилиб, шифокор Т.Ҳ.ни уриб, тан жароҳати етказган.

Фуқаро Т.Ҳ.нинг аризаси 2022 йилнинг 14 октябр куни Ғузор тумани ИИБ Навбатчилик қисмида қайд қилинган.

Ушбу ҳолат юзасидан жорий йилнинг 19 октябрь куни Ғузор тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки суриштирув ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

134

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг