Гутерриш Ўзбекистонга келади
Жамият
−
29 Июнь
6309БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш бугун, 29 июнь куни Марказий Осиё давлатлари, хусусан Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистонга келиши кутилмоқда. Бу ҳақда унинг матбуот котиби Стефан Дюжаррик Нью-Йоркдаги брифингда маълум қилди.
Матбуот котибининг айтишича, Бош котиб давлат раҳбарлари ва бошқа ҳукумат вакиллари билан учрашиб, иқлим ўзгаришига оид лойиҳалар билан танишади, маҳаллий фаоллар билан мулоқотда бўлади. Сафар давомида Бош котиб биринчи бўлиб Ўзбекистон пойтахти Тошкентда тўхтайди.
Гутерриш 4 июлда Остонада бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этади. У нутқида форум иштирокчиларига БМТ Низоми ҳамда Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида келтирилган кўп томонлама тамойилларга содиқликни яна тасдиқлаш кераклигини эслатиб ўтади. Шунингдек, бу саъй-ҳаракатлар негизида тинчликка интилиш ётиши кераклигини таъкидлайди.
БМТ сайтида Бош котибнинг сафари 7 июлда якунланиши айтиб ўтилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Антониу Гутерриш Қирғизистон Президенти таклифи билан 1-3 июль кунлари Қирғизистонда бўлиши хабар қилинганди.
Мавлуда Сатиева
LiveБарчаси