Гутерриш Қозоғистонга келди

Олам

image

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш кеча, 3 август куни Қозоғистонга келди ва Президент Қосим-Жомарт Тўқаев билан музокара ўтказди. Бу ҳақда Қозоғистон давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Учрашувда Тўқаев олий мартабали меҳмоннинг ташрифи мамлакат учун алоҳида аҳамият касб этиши ва БМТнинг барқарор ривожланиш кун тартибига содиқлигини намойиш этишини таъкидлади. Қосим-Жомарт Тўқаевнинг фикрича, Марказий Осиёда биринчи Барқарор ривожланиш мақсадлари марказининг очилиши бутун минтақа учун муҳим ютуқдир. У Қозоғистон Бош котибнинг БМТни ислоҳ қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларини тўлиқ қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

Ўз навбатида, Антониу Гутерриш Қозоғистоннинг халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва барқарор ривожланиш мақсадларини илгари суришдаги ҳиссасини қайд этди. Учрашувда БМТнинг Марказий Осиё ва Афғонистон учун Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича минтақавий маркази фаолияти истиқболлари, БМТни ислоҳ қилиш масалалари, халқаро ва минтақавий кун тартиби ва бошқа долзарб мавзулар муҳокама қилинди.

Қосим-Жомарт Тўқаев ва Антониу Гутерриш Қозоғистон ҳукумати ва БМТ ўртасида БМТнинг Марказий Осиё ва Афғонистон учун Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича минтақавий марказини ташкил этиш тўғрисидаги битимни имзолаш маросимида иштирок этди.

Қайд этиш жоиз, Гутерриш энди Туркманистонга бориши ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференцияси тадбирларида иштирок этиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам ушбу тадбирда қатнашиш учун туркманистонга бориши хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон БМТ Антониу Гутерриш Қосим-Жомарт Тўқаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг