Гўшт ва картошкадан ҳеч қандай масала бўлмаслиги керак – Президент

Жамият

image

Ўзбекистонда гўшт ва картошкадан ҳеч қандай масала бўлмаслиги керак. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 24 апрель куни ўз раислигида ўтаётган биринчи чорак кўрсаткичларини тармоқ ва ҳудудлар кесимида танқидий таҳлил қилиш ва йилнинг қолган даврида қилинадиган ишлар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида сўз очди.

Йиғилишда қайд этилишича, картошкага бўлган талабни қоплаш учун бу йилга режа қилинган 180 минг гектардан 118 минг гектарига уруғлик экилган.

Лекин Қашқадарёда бор-йўғи 41 фоиз, Сурхондарёда 44 фоиз майдонда картошка экилган. Март ойининг ўзида картошка Сурхондарёда 12,4 фоизга, Қашқадарёда 9 фоизга қимматлашган.

Картошкачиликка ихтисослашган Хўжаобод, Андижон, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Янгиқўрғон, Тошлоқ, Фарғона туманларида ҳам ишлар қониқарсиз деб баҳоланган.

Сусткашликка йўл қўйган вилоят ҳокимларининг қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосарлари ва туман ҳокимларининг масъулияти ҳамда жавобгарлигини ошириш топширилган.

“Такрор айтаман: маблағ бор, ресурс бор. Гўшт ва картошкадан ҳеч қандай масала бўлмаслиги керак”, деди Президент.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев гўшт ва картошка

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг