Гўшт 40 000 сўмдан 75 000 сўмгача. Бозорлардаги нарх-наво қандай?

Жамият

image

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистондаги марказий деҳқон бозорларидаги нарх-наволарни ўрганди. Ўрганишлар натижасига кўра, алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари қуйидаги кўринишга эга бўлди:

Мол гўшти

Мол гўшти(суяксиз гўштидан ташқари) 1 кг 40 000 сўмдан 65 000 сўмгач.  Кузатув натижасига кўра, 1 кг мол гўштининг (суяксиз гўштидан ташқари) минимал нархи, Нукус шаҳрининг “Нукус деҳқон бозори” ва Урганч шаҳрининг “Урганч марказий деҳқон бозори” нинг арзонлаштирилган гўшт расталарида 40 000 сўм қайд этилган. Мол гўштининг ўртача нархи эса, Чирчиқ шаҳрининг “Чирчиқ шаҳар деҳқон бозори” ва Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”, “Фарҳод деҳқон бозори” ва “Миробод деҳқон бозори”да 65 000 сўм кузатилди.

Қўй гўшти

 Қўй гўшти 45 000 сўмдан 75 000 сўмгача (кг). Қўй гўштининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Нукус шаҳрининг “Нукус деҳқон бозори”, Ташкент шаҳрининг  “Фарҳод деҳқон бозори” ва “Қўйлиқ деҳқон бозори”да 45 000 сўмдан рўйхатга олинган. Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг “Эски жўва деҳқон бозори”, “Олой деҳқон бозори” ва “Миробод деҳқон бозори”да 75 000 сўм кузатилди.

Картошка

Картошканинг 1 кг нархи 2 500 сўмдан 6 000 сўмгача. Кузатув натижаларига кўра, Жиззах шаҳрининг  “Эски шаҳар деҳқон бозори”, Наманган шаҳрининг “Наманган чорсу деҳқон универсал бозори”, Термиз шаҳрининг “Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори”, Гулистон шаҳрининг “Гулистон деҳқон бозори”, Чирчиқ шаҳрининг “Чирчиқ шаҳар деҳқон бозори”, Урганч шаҳрининг “Урганч марказий деҳқон бозори”, Ташкент шаҳрининг “Фарҳод деҳқон бозори” ва “Қўйлиқ деҳқон бозори”да сотувда бўлган йирик бўлмаган картошканинг нархи минимал нарх сифатида 2 500 сўм қайд этилган. Шу билан бирга, Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”да сотилган сараланган картошканинг нархи максимал нарх сифатида 6 000 сўм қайд этилди.

Пиёз

Пиёз 1000 сўмдан 3 000 сўмгача (кг). Кузатув натижасига кўра, Наманган шаҳрининг “Наманган чорсу деҳқон универсал бозори”, Самарқанд шаҳрининг “Дамариқ деҳқон бозори”, Термиз шаҳрининг “Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори”, Гулистон шаҳрининг “Гулистон деҳқон бозори”, Чирчиқ шаҳрининг “Чирчиқ шаҳар деҳқон бозори” да 1000 сўм рўйхатга олинди. Максимал нарх сифатида эса Урганч шаҳрининг “Урганч марказий деҳқон бозори”, Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори” ва “Миробод деҳқон бозори”да сотувда бўлган сараланган пиёзнинг нархи 3 000 сўм кузатилди.

Сабзи

Сабзи 1 кгми 1 500 сўмдан 5 000 сўмгача сотилган. Сабзи маҳсулотининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Жиззах шаҳрининг “Эски шаҳар деҳқон бозори”, Наманган шаҳрининг “Наманган чорус деҳқон универсал бозори”, Термиз шаҳрининг “Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори", Чирчиқ шаҳрининг “Чирчиқ шаҳар деҳқон бозори” ва Фарғона шаҳрининг "Марказий деҳқон бозори”да 1 500 сўм қайд этилган. Шу билан бирга, Тошкент шаҳрининг “Миробод деҳқон бозори”да сотувда бўлган тозаланган ва сараланган сабзининг нархи максимал нарх сифатида 5 000 сўм қайд этилди.

Тухум

10 дона тухумнинг нархи 6 000 сўмдан 12 000 сўмгача сотилган. Кузатув натижасига кўра, Самарқанд шаҳрининг “Сиёб деҳқон бозори” да сотувда бўлган майда тухумнинг нархи минимал нарх сифатида қайд этилди 6 000 сўм. Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”, “Миробод деҳқон бозори” ва “Фарҳод деҳқон бозори” да қайд этилган 12 000 сўм.

Гуруч

Гуручнинг 1 кг 5 000 сўмдан 18 000 сўмгача қайт этилган. Кузатув натижаларига кўра, гуруч маҳсулотининг минимал нархи Гулистон шаҳрининг “Гулистон деҳқон бозори”да 5 000 сўмдан қайд этилган. Максимал нарх эса, Тошкент шаҳрининг “Миробод деҳқон бозори”да кузатилди (“Лазер” навли гуруч 18 000 сўм).

Ўсимлик ёғи

Ўсимлик ёғининг 1 литри 8 800 сўмдан 15 000 сўмгача сотилган. Ўсимлик ёғи маҳсулотларининг кузатув натижасига кўра минимал нархи Тошкент шаҳрининг “Эски жўва деҳқон бозори” ва “Миробод деҳқон бозори”да (маҳаллий пахта ёғи 8 800 сўм) кузатилди. Максимал нархи эса, Самарқанд шаҳрининг “Сиёб деҳқон бозори”, “Темир йўл деҳқон бозори” ва “Дамариқ деҳқон бозори”, Тошкент шаҳрининг “Миробод деҳқон бозори”да кунгабоқар ёғи 15 000 сўм кузатилди.

Шакар

Шакарнинг 1 кг 5 800 сўмдан 7 000 сўмгача қайд этилган. Шакар маҳсулотининг кузатув натижасига кўра минимал нархи Тошкент шаҳрининг “Фарҳод деҳқон бозори”, “Миробод деҳқон бозори”, “Эски жўва деҳқон бозори” ва “Қўйлиқ деҳқон бозори”да 5 800 сўм қайд этилди. Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг “Эски жўва деҳқон бозори”, “Олой деҳқон бозори” ва “Миробод деҳқон бозори”да 7 000 сўм кузатилди.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

бозор гўшт нарх

Баҳолаганлар

66

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг