Гурбангули Бердимуҳамедов илк бор “Миллат отаси” деб аталди

Олам

image

Туркманистоннинг собиқ президенти, туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов омма олдида “Миллат отаси” деб аталди. 9 январь куни парламент раиси ва Вазирлар Маҳкамаси аъзолари иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда Бош вазир ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов уни шундай атади.

Мередов Туркманистон бетарафлигининг 30 йиллиги ҳамда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2025 йил “Халқаро тинчлик ва ишонч йили” деб эълон қилинганлиги муносабати билан ўтказилган тадбирларга бағишланган ташкилий қўмита йиғилиши муҳимлигини таъкидлади.

Вазир нутқида собиқ Бердимуҳамедов биринчи марта омма олдида "Миллат отаси" деб аталди.

Йиғилиш давлат телевидениеси орқали намойиш этилди ва Туркманистон давлат ахборот агентлиги томонидан янги мақом ҳақида батафсил ҳисобот чоп этилди.

Ашхободлик кузатувчиларнинг фикрича, "Миллат отаси" катта эҳтимол билан Гурбангули Бердимуҳамедовнинг навбатдаги расмий унвонига айланади. Ҳозирда барча давлат ОАВлари ўз телекўрсатувлари ва нашрларида уни "Аркадағ" (Ҳомий) ва Туркман халқининг Миллий етакчиси деб аташади.

Шу билан бирга, "Аркадаг" номига кўпинча бошқа таърифлар қўшилади: қаҳрамон-Аркадаг, меҳрибон-Арқадаг, қаҳрамон олим "Арқадағ" ва бошқалар.

Маълумот учун, Гурбангули Бердимуҳамедов 1957 йил 29 июнда Ашхобод вилоятида туғилган. Бердимуҳамедов 2006 йил 21 декабрдан 2022 йил 19 мартгача Туркманистон президенти бўлган. 2023 йил 21 январдан Туркманистон Халқ Маслахати раиси лавозимида ишлаб келмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Гурбангули Бердимуҳамедов Туркманистон Арқадағ Миллат отаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг