Гулистондаги портлаш бўйича жиноий иш қўзғатилди

Local

image

Аввалроқ, бугун, 7 октябрь куни соат 08:13 атрофида Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳар, Гулистон кўчасида жойлашган “Алпомиш” спорт мажмуасида ташкил этилган коронавирус инфекциясига гумон қилинган ёки касалланган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш, саралаш ва тақсимлаш марказида кислород баллони портлагани ҳақида хабар берган эдик.

Ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси расмий баёнот берди. Унда қайд этилишича, портлаш оқабитади Бош прокуратура томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатларини олиб бориш Сирдарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасига юклатилган. 

Тергов ҳаракатлари Бош прокуратура томонидан назоратга олинган. 


Rate Count

337

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends