Гулистондаги автобекатга ўт кетди
3-саҳифа
−
14 Июнь 2023
4858Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги автобекатда ёнғин чиқди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бугун 14 июнь куни соат 12:40 да Гулистон шаҳар “Бўстон” МФЙда жойлашган автобекатнинг тахминан 10 метр квадрат майдонида ёнғин содир бўлган. Ёнғинни бартараф этиш учун 1 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 12:43 да етиб бориб, ёнғин соат 12:47 да тўлиқ ўчирилган.
Ёнғин оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган ва ҳалок бўлмаган. Ҳозирда ёнғиннинг тахминий сабаби ва зарари аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги цехда кучли портлаш содир бўлган эди. Портлаш оқибатида бир киши ҳалок бўлиб, 16 киши жароҳатланган.
LiveБарчаси