Гул бозордан гапирамиз: Эркаклар кўпроқ кимга гул сотиб олади? (видео)

Интервью

Ҳар кунги муаммолар, камчиликлар, ташвиш-у ўйларни унутиб, QALAMPIR.UZ жамоаси гул бозорга борди. 

 

8 март куни азиз аёлларимиз, хотин-қизлар, онахонларимизни хурсанд қилиш, уларга меҳридан бир парча улашиш учун  гул бозорига боради. Айни гул танлаш ва сотиб олиш ҳаяжонли палла саналади. Шу сабаб биз гул харид қилаётган юртдошларимизни билан суҳбатда бўлдик. 

Гул бозорда нафақат эркаклар, балки гул сотиб олаётган аёлларга ҳам кўзимиз тушди. Улардан бири билан суҳбатлашдик. 

“Нафақат, 8 март куни, балки ҳар куни аёлларимизга яхши гаплар гапириши, эътибор қаратиш лозим”, дейди суҳбатдошимиз.

Харидорлар қатори, гул сотувчилари билан ҳам суҳбатлашдик. Ушбу байрамдаги савдо ҳолати, нархлар кўтарилиши ва қандай гуллар сотилиши бўйича саволларга жавоб олдик. 

“Бизда гулларнинг нархи кўтарилмайди. Бошқаларни билмадим-ку, бизда ундай эмас. Қиш бўлгани учун, кимнингдир харажати кўпроққа тушса, балки кўтарилар...”, дейди флорист.

Ушбу видеони юқоридаги слайдерда ёки YouTube’даги саҳифамизда томоша қилишингиз мумкин. 

Таҳририятимиз аъзолари номидан 8 март – Халқаро хотин қизлар куни муносабати билан барча аёлларни муборакбод этамиз. Уларга дунёнинг барча гуллари тортиқ бўлсин.

 


Мақола муаллифи

Теглар

8 март

Баҳолаганлар

95

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made