Грузияликлар Лавровнинг қизига тухум улоқтирди

Олам

image

Ғазабланган Грузия аҳолиси Ғарб санкциялари остида қолган Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров қизининг мамлакатга келишига қарши норозилик намойиши ўтказди. Бу ҳақда “Дзен” хабар берди.

Айтилишича, Лавровнинг қизи Екатерина Винокурова Грузияга қайниукасининг тўйини кенг миқёсда нишонлаш мақсадида борган. Бироқ кўплаб грузияликлар Украинадаги уруш авжида бўлган бир пайтда юқори мартабали амалдор қизининг Грузия курортида дабдабали дам олишини маъқулламаган. Маҳаллий аҳоли норозилик билдириш учун кўчага чиқиб, меҳмонларнинг машиналарига тухум отган.

Манбага кўра, Лавровнинг қариндошлари Кварели кўли курортида қолган. Муассаса эгалари икки кун давомида барча бегоналарнинг мажмуага киришини тақиқлаган. Режалаштирилган ҳашаматли зиёфат маълум бўлиши биланоқ, маҳаллий аҳоли меҳмонларга норозилик сўзларини айтиб, меҳмонхонага тўплана бошлаган.

Воқеа жойига полиция ва махсус кучлар жалб қилинган. Улар тартибсизликларни бостиришга киришган. Маълумотларга кўра, полиция меҳмонхона дарвозаси олдида тўпланган маҳаллий аҳолига қарши куч ишлатган, журналистлардан мобил телефонлари мусодара қилинган. Бироқ, содир бўлаётган воқеалар видеоси аллақачон оммавий ахборот воситаларига сиздирилган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россия ва Грузия ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар тикланишига қарши бўлганлар Тбилисидаги парламент биноси олдига йиғилганди. Уларнинг сони эса минг нафарга етгани айтилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Грузия Лавров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг