Грузиялик “Марадона” узоқ муддат Неаполда қоладиган бўлмоқда

Спорт

image

Грузиялик футболчи Хвича Кварацхелия Италиянинг “Наполи” билан шартномасини 2028 йилгача узайтиришга яқин турибди. Бу ҳақда футбол журналисти Никола Скира ўз Х саҳифасида маълум қилди.

Янги шартномага кўра, Неапол клубида Грузия терма жамоасининг 22 ёшли вингерининг маоши бир мавсумда 4 миллион еврони ташкил қилади.

Шартнома 2029 йилгача узайтириш вариантини ўз ичига олиши мумкин.

Хвичанинг “Наполи” билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг июнигача мўлжалланган. 

Жорий мавсум футболчи А Серияда 11 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Унинг трансфер нархи 85 миллион еврони ташкил этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Грузия футболчи Марадона Хвича Кварацхелия Неапол

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг