Грузияда жорий этилган фавқулодда ҳолат режими бекор қилинди
Олам
−
23 Май 2020
3309Грузияда коронавирус пандемияси сабабли март ойининг охирида жорий этилган фавқулодда ҳолат ва комендантлик соати режимлари 23 май кунидан бошлаб бекор қилинди. Бу ҳақда Грузия бош вазирининг халқаро масалалар бўйича маслаҳатчиси Ираклий Чиковани маълум қилмоқда.
"Мамлакат томонидан олиб борилаётган муваффақиятли қадамлар ва чоралар бизга фавқулодда ҳолатни тугатиш, шунингдек, босқичма-босқич чекловларни олиб ташлаш имконини беради", деди Чиковани.
23 майдан бошлаб автомобилларда учдан ортиқ кишининг бўлмаслиги, шунингдек, 70 ёшдан ошган фуқароларнинг ўз уйларини тарк этишлари тақиқланади.
Махсус қарорлар қабул қилинмагунча, аҳолисидан тиббий ниқоблар тақиш ва 10 нафардан ортиқ одамнинг бир жойда тўпланмаслиги талаб қилинади.
Кафелар, ресторанлар, спорт заллари, фитнесс марказлари, йирик савдо марказлари, шунингдек, меҳмонхоналар ёпиқлигича қолади.
Расмий маълумотларга кўра, Грузияда 723 та коронавирус инфекцияси қайд этилган, 12 киши вафот ундан вафот этган. 495 киши шифо топишга муваффақ бўлган. Айни дамда 216 киши шифохоналарда қолмоқда.
LiveБарчаси