Грузияда карантинни бекор қилиш шартлари маълум қилинди
Олам
−
14 Апрель 2020
5484Грузия Республикаси Парламенти спикери Арчил Талаквадзе Парламент бюросининг йиғилишида мамлакатда май ойида карантин режими аста-секин олиб ташланиши мумкинлигини айтди. Аммо ушбу жараён маълум шартлар бажарилгандагина амалга оширилиши мумкин.
Парламент спикерининг сўзларига кўра, кўп нарса мамлакат аҳолисига боғлиқ. Карантинга қанчалик яхши амал қилинса, ушбу чекловларни имкон қадар тезроқ олиб ташлаш мумкин бўлади.
"Агар барча шартлар бажарилса, ҳар бир фуқаро соғлиқни сақлаш вазирлигига вирус тарқалишини назорат қилишга ёрдам беради. Шунда биз реал маълумотларни ҳисобга олган ҳолда май ойида чеклов чораларини босқичма-босқич олиб ташлашни бошлашимиз мумкин”, дейди Талаквадзе.
Маълумот учун, Грузияда қаттиқ карантин чоралари мавжуд. Қоидаларни бузганлик учун катта миқдордаги жарималар қўлланилади. Мамлакатда коронавирус инфекциясининг кўпайишининг юқори нуқтаси апрел ойининг охирида кутилмоқда.
Сўнгги маълумотларга кўра, коронавирус билан боғлиқ 272 ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 3 нафари вафот этган.