Грузия 1 июлдан сайёҳлар учун очилади

Олам

image

Грузия 1 июлдан хорижий сайёҳларни қабул қилишга тайёр бўлади. Бу ҳақда “Спутник Грузия“ нашри хабар бермоқда.

Бу шуни англатадики, Грузия шу вақтга қадар коронавирус тарқалиш хавфи туфайли узилган қуруқлик ва ҳаво алоқаларини тиклайди.

“15 июндан Грузия маҳаллий сайёҳлик хизматлари учун очилади ва 1 июлдан Грузия хорижий сайёҳларни қабул қилишга тайёр бўлади. Бунинг учун биз қўшни давлатлар билан хавфсиз йўлакларни яратамиз. Шунингдек туризм учун қизиқ бўлган давлатлар билан хавфсиз йўлакларни ташкил қиламиз“, дейди Бош вазир Георгий Гахария.

Коронавирус пандемияси билан боғлиқ равишда, Грузия чет элликлар учун чегараларни ёпганди. Шунингдек, алоҳида ҳолатлар бундан мустасно тарзда барча йўналишларда ҳаво қатновини тўхтаган. 21 мартдан бошлаб мамлакатда фавқулодда ҳолат жорий этилган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Грузияда коронавирус билан боғлиқ 610 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 269 нафари соғайган, 9 нафари эса вафот этган. Мавжуд беморлар сони 332 кишини ташкил қилмоқда.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Туризм Коронавирус Грузияда

Баҳолаганлар

45

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг