Грузияда мухолифат партиялар маҳаллий сайловларни бойкот қилди

Олам

image

Грузияда 8 та мухолифат партияси маҳаллий ҳокимият органлари сайловларида иштирок этмаслигини эълон қилди. Бу ҳақдаги қарор 1TV телеканалида маълум қилинди.

Қайд этилишича, биратўла саккизта партия ҳам маҳаллий сайловларни “ноқонуний тузумни легитимлаштириш воситаси” деб атаб, унга қарши курашни давом эттиришга ваъда берган.

Мухолифат баёнотини “Дроа” партияси етакчиси Элене Хоштария Тбилисидаги парламент биноси олдида эълон қилган. У “Грузин орзуси” партиясининг собиқ аъзоси Гедеван Попхадзе билан бирга очлик акцияси ўтказаётган эди, аммо умумий баёнот фонида акцияни тўхтатган.

“Бизнинг асосий мақсадимиз россияпараст тузумни тўлиқ демонтаж қилиш, Грузия мустақиллиги ва суверенитетини ҳимоя қилиш, Европа андозасидаги демократик бошқарувни барпо этиш, фуқаролар учун хавфсиз ва муносиб ҳаёт яратиш ҳамда Грузиянинг Европа Иттифоқи ва НАТОга аъзо бўлишини таъминлаш”, дейилади қўшма баёнотда. 

Улар сайловларда иштирок этишни ҳозирги шароитда “Россияга қарам тузумга қаршилик кўрсатиш” деб ҳисобламоқда.

Партиялар якуний мақсад сифатида “нодемократик, олигархик тизимни тугатиш учун қўлдан келган барча чораларни кўришга” ваъда берган. 

“Бизни ғалабага олиб борувчи ягона йўл – режим билан тўлиқ ҳамкорлик қилмасликдир. Грузия фуқаролари билан бирга умумхалқ қаршилик ҳаракатини давом эттирамиз. Охиригача”, дейилади баёнотда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Грузиянинг собиқ бош вазири, ҳукмрон “Грузия орзуси” партияси раиси Ираклий Гарибашвили ўз лавозимини тарк этиб, сиёсатдан кетаётгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Грузия сайлов мухолифат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг