Грузияда полиция ва намойишчилар ўртасида тўқнашув юз берди (видео)
Олам
−
02 Май
2523Грузия пойтахти Тбилисида минглаб одамлар “Хорижий таъсирнинг шаффофлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳасига қарши намойишлар қилишда давом этмоқда. Бу ҳақда “Рустави 2” телеканали хабар берди.
Кеча, 1 май кечаси Шота Руставели хиёбонидаги парламент биносига киришни тўсмоқчи бўлган полиция ва намойишчилар ўртасида тўқнашув юз берди. Ҳуқуқ-тартибот ходимлари намойишчиларга қарши қалампир гази ва сув пуркагичлардан фойдаланган.
Хабар қилинишича, намойишчилар полиция ходимларига қарата турли буюмлар улоқтирган. Бир гуруҳ фаоллар қўшни кўчаларда транспорт ҳаракатини тўсиб қўйишга ҳаракат қилди.
Грузия Ички ишлар вазири ўринбосари Александр Дарахвелидзенинг маълум қилишича, Тбилисида икки кун давом этган норозилик намойишларида етти нафар полициячи яраланган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 1 май куни Грузия парламенти “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда маъқуллаганди. Ҳужжатни 83 депутат қўллаб-қувватлади, 23 депутат қарши чиқди. Қонун лойиҳасини якуний маъқуллаш учун у учинчи ўқишда ҳам қабул қилиниши керак.
Ҳужжат ўтган йили қонун лойиҳасининг биринчи варианти муҳокама қилинганида оммавий норозиликларга сабаб бўлган эди. Грузия Президенти Саломе Зурабишвили ва мухолифат партиялари қонун лойиҳасини россияпараст деб ҳисоблаб, унга қарши чиқмоқда. Зурабишвили “хорижий агентлар” ҳақидаги қонун лойиҳаси уч ўқишда қабул қилинса, унга вето қўйишини айтган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь