Грузияда МСК раҳбарига бўёқ сепган мухолифатчи жазоланди
Олам
−
11:06
2048Грузия суди “Бирлик – Миллий ҳаракат” мухолифат партиясидан Марказий сайлов комиссияси аъзоси Давид Киртадзени Марказий сайлов комиссияси раҳбари Гиоргий Каландаришвилига қора бўёқ сепгани учун 500 лари (182 доллар) миқдорида жаримага тортди. Бу ҳақда “Mtavari” хабар берди.
Қайд этилишича, Давид Киртадзе тўрт йилга МСК аъзолигидан ҳам маҳрум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 16 ноябрь куни Киртадзе йиғилиш вақтида Гиоргий Каландаришвилини сайлов қонунчилигини бузишда айблаб, унинг устига қора бўёқ сепган эди. Марказий сайлов комиссияси раҳбарига қилинган ушбу ҳаракат туфайли йиғилиш вақтинча тўхтатилган. Шу куни Грузия Ички ишлар вазирлиги Давид Киртадзега нисбатан Грузия Жиноят кодексининг 118-моддаси (қасддан соғликка камроқ оғир зарар етказиш) бўйича жиноий иш қўзғатган. Ушбу модда бўйича максимал жазо тўрт йилгача озодликдан маҳрум қилишни назарда тутади.