Грузия мухолифати етакчиси ҳибсга олинди

Олам

image

Грузия полицияси кеча, 2 февраль куни янги парламент сайловларини талаб қилган минглаб намойишчилар пойтахт Тбилиси чеккасидаги автомагистрални қисқа муддатга тўсиб қўйгани учун ҳукуматга қарши намойишчиларни ҳибсга олди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Нашр мухбирининг айтишича, ҳибсга олинганлар орасида мамлакатдаги энг йирик мухолифат партияси – “Ўзгариш учун коалиция” етакчиси Ника Мелия ҳам бор. Маҳаллий нашрлар Тбилисининг собиқ мэри Гиоргий Угулава ҳам ҳибсга олинганини хабар қилмоқда.

Қайд этиш жоиз, ҳукмрон “Грузия орзуси” партияси Европа Иттифоқига аъзо бўлиш бўйича музокараларни 2028 йилгача тўхтатиб қўйишини айтган ноябрь ойидан бери мухолифат митинглар ўтказмоқда. “Грузия орзуси” 2024 йил октябрь ойидаги баҳсли (мухолифат партияларига кўра, сохталаштирилган) сайловларда ҳокимиятни сақлаб қолди. Ҳукумат овоз бериш адолатли ва эркин ўтганини айтади.

Намойишлар сўнгги ҳафталарда пасайган эди, бироқ кеча, 2 февраль куни Тбилисининг шимолий чеккасидаги савдо маркази олдида минглаб оломон йиғилиб, шаҳардан ташқарига чиқадиган йўлни қисқа муддатга тўсиб қўйганидан сўнг, улар яна кучайган.

Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган тасдиқланмаган видеоларда ўнлаб полициячилар кўчаларда намойишчиларни калтаклагани, бошқалари эса ярадор намойишчиларни тез ёрдам машиналарига олиб кетаётгани акс этган.

2 февраль куни эрталаб Ички ишлар вазирлиги намойишчиларни автомобиль йўлини тўсиб қўйиш жиноий ҳуқуқбузарлик экани ҳақида огоҳлантирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Грузия Тбилиси мухолифат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг