Грузия буғдой ва арпа экспортини тақиқлади
Олам
−
28 Июнь 2022
5188Грузия жорий йилнинг 4 июлидан бошлаб маҳаллий фермерлар томонидан ишлаб чиқарилган буғдой ва арпа экспортини тақиқлайди. Бу ҳақда ТАСС Грузия Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва қишлоқ хўжалиги вазирлиги Матбуот хизматига таяниб, хабар берди.
“Вилоятда юзага келган вазиятни ҳисобга олиб, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида маҳаллий фермерлар томонидан ишлаб чиқарилган буғдой ва арпани фақат ички бозорда сотиш муҳим аҳамиятга эга. Шу сабаб, ҳукумат жорий йилнинг 4 июлидан 2023 йилнинг 4 июлига қадар Грузияда ишлаб чиқарилган буғдой ва арпа экспортини тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилди”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, экспорт тақиқи Грузияда ишлаб чиқарилган маккажўхорига таъсир қилмайди. Ҳозирда Грузиядан Ироқ ва Эронга арпа экспорт қилинмоқда. Жорий йилда республикада 60 минг тонна арпа ҳосили режалаштирилган бўлиб, унинг 2,5 минг тоннадан ортиғи экспорт қилинди. Буғдойга келсак, Грузия ҳар йили 650 минг тоннагача ғалла экспорт қилади.
Маълумот учун, аввалроқ, Ҳиндистон буғдой экспортини унинг нархи ошиши сабабли чеклашга қарор қилган эди. Мазкур қарордан қабул қилинганидан икки кун ўтиб Европада буғдой нархи бир тонна учун 438,25 еврони ташкил қилиб, рекорд ўрнатганди. Бундан ташқари Россия ҳам ички таъминотни баҳона қилиб, буғдой экспортига тақиқ қўйган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь