Гризманн MLS’га отишга яқин – манба
Спорт
−
24 Февраль 876 1 дақиқа
Испаниянинг “Атлетико Мадрид” ҳужумчиси Антуан Гризманн яқин кунларда MLS вакили “Орландо Сити” сафига ўтиши мумкин. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, томонлар ўртасидаги музокаралар қизғин давом этмоқда ва сўнгги кунларда сезиларли силжиш кузатилган. Хабарларда айтилишича, “Орландо Сити” клуби спорт директори Рикардо Морейранинг Мадридга ташрифидан сўнг трансфер бўйича жараён янада фаоллашган ва клуб Гризманни яқин ҳафталарда АҚШга олиб келишни мақсад қилган.
Маълумот учун, 34 ёшли франциялик ҳужумчи 210 та гол билан Мадрид клуби тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 35 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 2 та голли узатма амалга оширди.
Гризманнинг “Атлетико Мадрид” билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзига қадар мўлжалланган.
Live
Барчаси