Михаил Горбачёв: Давлатни қулатишга қаратилган чизиқ устун келди

Олам

image

СССРнинг  сўнгги раҳбари Михаил Горбачёв СССР яхлитлигини сақланиб қолишига ишонгани ва у буни қандай амалга оширгани ҳақида ҳикоя қилади. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

"Республикаларнинг сиёсий суверенитети, иқтисодий мустақиллиги, ўзига хослигини сақлаб қолиш, маданиятини ривожлантириш, Иттифоқни янгилаш, уни демократик, реал, самарали федерацияга айлантириш, республикаларнинг ўз ваколатларининг бир қисмини беришга ишончим комил эди", деб эслайди у "Қатъий хавф остида: кутилаётган глобал тинчлик келажаги" китобида.

Горбачёв бу йўлдаги ҳал қилувчи қадам янги Иттифоқ шартномаси бўлиши кераклигини таъкидлаб, 1991 йилнинг август ойида имзоланган  тўнтаришини бостиргани ва у охиригача мамлакат бирлиги учун курашганини таъкидлайди.

"СССР таркибидаги энг йирик республика — Россия, Борис Ельцин бошчилигидаги парчаланиш йўлини босиб ўтди... Давлатни қулатишга қаратилган чизиқ устун келди", дейди собиқ Совет Иттифоқи раҳбари.

"Тез орада ўн миллионлаб одамлар бунинг оғир оқибатларини ҳис қилди", дея қўшимча қилади у. "Барча сўровлар натижаларига кўра, русларнинг аксарияти Совет Иттифоқи парчаланганидан афсусда эканини ва 90-йиллар уларнинг ҳаётидаги энг қийин давр деб ҳисоблаши ҳеч кимни ажаблантирмаса керак", деб хулоса қилади сиёсатчи.

Aслида, Совет Иттифоқи 1991 йил 26 декабрда Горбачев совет халқига мурожаатида, ўзининг Президентлик фаолиятини якунлаганини эълон қилганида қулаганди. Бунга қадар ўша йилнинг  8 декабрь куни Россия, Беларусь ва Украина раҳбарлари томонидан СССРнинг мавжудлигини бекор қилган ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги яратилганини ўзида мужассамлаштирган келишув имзоланганди. Бу ҳаракат тарихга Беловежск шартномаси сифатида кирди.

Аввалроқ, СССРнинг собиқ Президенти Михаил Горбачёв НAТОни кенгайтириш қарорини Ғарбнинг энг катта стратегик хатоси деб билишини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

СССР Михаил Горбачёв Ельцин

Баҳолаганлар

204

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made